Янги смартфонлардаги гарчи барча дастурлар мукаммал ишласа-да, фойдаланувчилар шунга қарамай янгиларини юклаб олишга ҳаракат қиладилар. Аммо уларнинг фойдасидан зарари кўплиги ҳақида ҳамма ҳам билавермайди. Қуйида ана шундай дастурлар ҳақида.
1. "GetContact" вa "Truecaller" каби қўнғироқларни аниқлаштирувчи дастурлар. Улар номаълум рақамдан қўнғироқ қилган одамнинг исмини аниқлаш керак бўлганда фойдалидир. Бироқ, худди шу тарзда, сизнинг исмингиз ва рақамингизни ҳам ошкор қилади. Ва шу билан бирга улар сизнинг манзиллар дафтарингизни ўрганиб чиқиб, маълумотлар базасига қўшиш учун у ердан барча маълумотларни нусхалайди.
2. Батарея қувватини тежашга мўлжалланган дастурлар. Одатда улар қувват даражасини кўрсатиб, сеҳрли тугмачани босишни таклиф қилади. Аммо бу ҳеч қандай натижа бермайди. Энг яхши ҳолатда оғир дастурлар хотирадан ўчирилади, улар тез орада яна юкланади ва ундан ҳам кўпроқ тизим ресурсларини сарфлайди.
Бундан ташқари, бундай дастурларда кўпинча реклама кўрсатилади. Бу фойдаланувчидан ортиқча Интернет сарфига сабаб бўлади. Шундай экан батарея билан ишлаш учун стандарт операцион тизим воситаларидан фойдаланган яхшироқдир.
3. Хотирани тозалайдиган воситалар. Улар батареялар «кучайтиргичлари» билан деярли бир хил ишни бажарадилар. Бир мунча вақт RАМда ҳақиқатан ҳам кўпроқ жой кўринади, аммо бу таъсир жуда қисқа муддатлидир.
4. Чироқлар ҳар қандай мобил операцион тизимга ўрнатилади. Шунинг учун бошқасини юклаб олишдан маъно йўқ. Уларнинг аксарияти манзиллар китоби, қўнғироқлар рўйхати, SМS ва бошқа бўлимларга киришни талаб қилади.
5. QR кодлари ва ҳужжатлар сканерлари. Биринчидан, улар камера дастурига ва "Google Drive"га бирлаштирилган, иккинчидан, яқинда ушбу дастурлардан бирида зарарли функционаллик аниқланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”