07:00 / 03.03.2021
1 856

АҚШ компанияси хусусий космик меҳмонхона қуришни режалаштирмоқда

АҚШ компанияси хусусий космик меҳмонхона қуришни режалаштирмоқда
Фото: Orbital Assembly
Orbital Assembly Corporation компанияси Вояжер лойиҳаси - сунъий гравитацияли илк орбитал меҳмонхона тўғрисида батафсил маълумот берди, деб ёзади Space.com.

Вояжер станцияси концепциясини бир пайтлар машҳур олим, NASA Аполлон дастури асосчиларидан бири Вернер фон Браун ўйлаб топган.
Концепцияга кўра, 200 метрли ҳалқа йўловчилар учун сунъий гравитация ҳосил қилган ҳолда айланиб туради.

Станция 400 нафаргача кишини сиғдира олади. Унда ресторан, бар, томоша зали, кинотеатр ва концерт майдончаси, кутубхона, спорт зали ва спа-салонлар жойлашади. Меҳмонлар ўлчами 20х12 метр бўлган 24та модулда яшайди.

Компания Марс яқинида диаметри 61 метрли ҳалқа прототипини қуради. Конструкцияни STAR роботи йиғади. У дастлаб Калифорнияда синовдан ўтказилади.

Концепция ғоясига кўра, меҳмонхона космик туристлар, олимлар ва космик агентликлар учун мўлжалланган.
Компания станция қурилишини 2025 йилда бошлаб, бир неча йил ичида якунига етказишни режалаштирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » АҚШ компанияси хусусий космик меҳмонхона қуришни режалаштирмоқда