Фото: MacRumors
Таниқли инсайдер Мин-Чи Куо Apple’нинг эгилувчан экранга эга смартфони яқин бир—икки йил ичида пайдо бўлмаслигини маълум қилди. Таъкидланишича, компания бу турдаги қурилма анонсини 2023 йилга режалаштирмоқда, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Инсайдернинг сўзларига кўра, букланувчан iPhone диагонали 7,5—8 дюймга тенг дисплейга эга бўлади. Шу сабабли ўлчами жиҳатидан у iPad Mini планшети каби бўлади.
Ҳозирда Apple эгилувчан дисплейларга оид муаммони ечиш устида иш олиб бормоқда — афтидан, гап замонавий букланувчан смартфонларда кузатилаётган букланиш жойидаги бурмалар ҳақида кетмоқда. Galaxy Z Fold 2’да ушбу бурмалар биринчи Galaxy Fold’дан кўра кўзга ташланмайди.
Шунингдек, катта ҳажмдаги букланадиган смартфонни чиқариш учун оммавий ишлаб чиқаришни бошлаш керак. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали технология нархи ҳам арзонлашиши керак, ҳозирда Galaxy Z Fold 2 «классик» флагманлардан анча қиммат. Миш-мишларга кўра, Apple Samsung билан ҳамкорлик қилмоқда ва ундан биринчи прототиплар учун эгилувчан дисплейларни буюртма қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”