Фото: «Ferra.ru»
Мобил қурилмалар хавфсизлиги билан шуғулланувчи «Zimperium» компанияси мутахассислари андроидларда тизим янгиланиши ниқоби остида яширинган вирус борлигини аниқлашди.
Вирус қурилмага иловалар дўконини четлаб ҳам ўрнатиш мумкин бўлган System Update номли илова билан бирга кириб олади.
Зарарли дастурий таъминот смартфонга ўрнашиб олганидан сўнг қурилмани масофадан бошқарадиган Firebase серверига уланади. Шу тарзда қурилмадаги маълумотлар фойдаланувчидан яширинча серверга жўнатила бошланади.
Вируснинг имкониятлари анчагина кенг: смартфондаги хабарларни ва маълумотларни ўғирлайди, браузердаги созламаларни, қидирувлар тарихини, микрофонда ёзиб олинган қўнғироқлар ва овозларни қўлга киритади. Бундан ташқари, ўзи фотосурат олиб, геолокациягача кузатади.
Хабарга кўра, ушбу вирусни топиш жуда қийин, чунки яхшигина ниқобланган — интернетга сарфланаётган трафикни камайтириб кўрсатади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди