08:30 / 04.05.2021
862

Кечиккан инновация. Биринчи букланувчан iPhone 2023 йилда пайдо бўлади

Кечиккан инновация. Биринчи букланувчан iPhone 2023 йилда пайдо бўлади

Фото: MacRumors
Таниқли таҳлилчи Мин-Чи Куо Apple компаниясининг келажак маҳсулотларига оид янги ҳисоботини эълон қилди. Маълумотларга кўра, iPhone’нинг биринчи букланувчан экранга эга смартфони 2023 йилда пайдо бўлади, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.

Таҳлилчининг маълум қилишича, букланувчан iPhone’га QHD+ сифатни қўллаб-қувватлайдиган 8 дюймли OLED-дисплей ўрнатилади. Букланувчан дисплейларни Samsung етказиб беришига қарамай, Apple компанияси кумуш нанотола ёрдамида букланувчан конструкцияни такомиллаштириш ниятида — ушбу материалдан ҳозирда HomePod «ақлли» колонкалари экранида фойдаланилмоқда.

Шунингдек, Apple’нинг потенциал букланувчан смартфон ёки планшет конструкциясига оид қатор патентлари мавжуд. Масалан, компания эгилиш линиясида ўта ёрқин пикселли чизиқдан фойдаланишни таклиф этмоқда — қурилма букланганида ушбу пикселлар максимал даражада ёниб, том маънода эгилиш чизиғини қиздиради. Бу каби қарор конструкциянинг узоқ муддат хизмат қилишини таъминлайди, айниқса, материаллар қийин букиладиган паст ҳароратда.

Мин-Чи Куонинг ҳисоблашича, Apple’нинг букланувчан экранга эга бозордаги биринчи рақамли ишлаб чиқарувчига айланиш имконияти бор. Прогнозларга кўра, 2023 йилда компания 15-20 миллион дона букланувчан экранли iPhone тақдим этади. Samsung Galaxy Z Fold 2’ни етказиб бериш борасида аниқ маълумотлар ҳозирча йўқ, бироқ сентябрь ойидан декабрда қадар Counterpoint Research таҳлилчилари 500 мингга яқин смартфон сотилишини прогноз қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » Кечиккан инновация. Биринчи букланувчан iPhone 2023 йилда пайдо бўлади