16:22 / 08.05.2021
960

Интернетда букланувчи iPhone’нинг рендерлари пайдо бўлди

Интернетда букланувчи iPhone’нинг рендерлари пайдо бўлди

Фото: IXBT
Мин-Чи Куо исмли таниқли таҳлилчи 8 дюймли букланувчи экранга эга бўладиган iPhone’га оид маълумотлар билан бўлишди, деб ёзади IXBT.

Тахминларга кўра, ушбу модель 2023 йилда Apple ассортиментида пайдо бўлади. Ҳозирда интернетда энг катта iPhone’нинг эҳтимолий дизайнини намойиш этадиган рендерлар тарқалган.

Тасвирлардаги қурилма худди Samsung Galaxy Z Fold каби транформация принципига эга. Ҳозирги iPhone’ларга хос экраннинг юқори қисмида қирқим йўқ — дизайнерлар фронтал камера ва FaceID датчиклар тизимини алоҳида ўйилган жойга ўрнатган. Айланасимон бурчакли корпуслари билан смартфон iPhone Х ва iPhone 11 Pro’ни ёдга солади — ихтирочиларнинг ҳисоблашича, бу каби қурилмани қўлга ушлаш осон бўлади.

Фото: IXBT
Табиийки бу каби модель букланувчан экраннинг барча ўзига хосликларини очиб берадиган мослаштирилган iOS версиясига эга бўлади. Миш-мишларга кўра, Apple Corning компанияси билан букланувчи дисплей учун мутлақо янги мустаҳкам ҳимоя ойнаси устида иш олиб бормоқда — бу букланиш жойида чизиқ қолмаслигини таъминлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » Интернетда букланувчи iPhone’нинг рендерлари пайдо бўлди