3 307
Xiaomi смартфонлари инсонлар ҳаётини сақлаб қолмоқда: улар 35 та зилзила ҳақида огоҳлантирган
Фото: IXBT
Xiaomi компанияси MIUI операцион тизими ўрнатилган смартфонлари Хитойдаги фойдаланувчиларни магнитудаси 4,0 ва ундан юқори бўлган 35 та зилзиладан ўз вақтида огоҳлантирганини маълум қилди, деб ёзади IXBT.
Xiaomi смартфонлари олдиндан огоҳлантириш тизими билан жиҳозланган бўлиб, у фойдаланувчига яқинлашиб келаётган табиий офат ҳақида хабарнома жўнатади. Шунингдек, компаниянинг маълум қилишича, ушбу функция 8 640 477 та қурилмада ишлайди, жумладан, смартфонлар ва «ақлли» телевизорларда ҳам.
Xiaomi мазкур функцияни 2019 йилда ишга туширган ва ўз фойдаланувчиларига бу каби имкониятни тақдим этган дунёдаги биринчи ишлаб чиқарувчига айланган эди. Тизим 500 кундан ортиқ ишлайди, зилзила бўлишини олдиндан огоҳлантириш борасидаги хабарлар бутун мамлакатнинг 25 та провинцияси бўйлаб тарқатилади.
Огоҳлантириш радиотўлқинлар зилзиладан кейинги сейсмик тўлқинлардан тезроқ узатилишига асосланган принципида ишлайди. Фалокатли сейсмик тўлқинлар манзилига етиб келгунига қадар фойдаланувчида зарбага тайёргарлик кўриш учун бир неча сония вақт бўлади. Бу эса қурбонлар сонининг камайишига ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди