22:22 / 29.06.2021
3 283

Apple соғлиқ учун хавфли гаджетлар номини маълум қилди


Фото: Getty Images
Американинг Apple компанияси назарий жиҳатдан фойдаланувчининг соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган гаджетларни санаб ўтди. Бу борадаги тегишли рўйхат компания сайтида эълон қилинган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Маълум қилинишича, Apple’нинг қатор қурилмаларидаги магнитлар кардиостимулятор ва дефибрилляторлар ишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

«Кўплаб маиший электрон қурилмалар таркибида электромагнит майдон ҳосил қиладиган магнитлар ёки компонент ва радиоприёмниклар мавжуд», — дейди корпорация муҳандислари.

Ичида магнити бор қурилмалар қаторидан iPhone’дан ташқари iPad планшетлари ва уларнинг аксессуарлари ўрин олган — масалан, планшетга магнитлар ёрдамида қотириладиган Smart Keyboard Folio клавиатураси. Шунингдек, Apple Watch соатлари, AirPods ва Beats симсиз наушникларида ҳам уларни қувватлантиргич билан улайдиган магнит бор.

Шу билан бирга рўйхатдан HomePod смарт-колонкалари ва Маc компьютерларининг барча мавжуд версиялари, шунингдек, Apple Pro XDR ташқи монитори ҳам киритилган.

Юқорида номлари келтирилган Apple гаджетларини тиббиёт қурилмасидан камида 15 сантиметр узоқликда тутиб туриш тавсия этилган. Қўшимча саволлар юзага келганда компания даволовчи шифокордан консультация олишни маслаҳат беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple соғлиқ учун хавфли гаджетлар номини маълум қилди