
Коррупция ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш имконини берувчи махсус дастурий таъминот ишга туширилди.
Қайд этилишича, интернет тармоғидаги мазкур eanticor.uz дастури тест режимида ишга туширилган бўлиб, унда корррупция ҳолатлари ҳақидаги мурожаатларни тўртта шаклда, яъни:
- «Коррупцияга дуч келдим ва пора беришга мажбур бўлдим»;
- «Коррупцияга дуч келдим ва пора бермадим»;
- «Пора билан боғлиқ бўлмаган коррупцияга дуч келдим»;
- «Ҳалол ишлайдиган давлат хизматчисини учратдим» каби мавзуларда юбориш мумкин.
Жумладан, коррупцияга йўл очиб бераётган нормаларни ўзгартириш, бекор қилиш ёки қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади ва уларни амалга ошириш чоралари кўрилади.
Шунингдек, eanticor.uz дастурий таъминоти орқали фуқароларнинг коррупцияга оид мурожаатлари асосида вазирлик, идоралар, вилоят ва туманларнинг статистик рейтингини кузатиб бориш имконияти яратилди.
Бунда, тегишли идоралар мутасаддилари рейтингдан тегишли хулосаларни чиқарган ҳолда коррупцияга сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш чораларини кўриши мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳозирда мазкур тизимда янада қулайликлар яратиш мақсадида дастур такомиллаштириб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар