Фото: Getty Images
21 октябр куни Доналд Трамп ўзининг TRUTH Social ижтимоий тармоғи яратилганини эълон қилганди.
АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг Trump Media & Technology Group (TMTG) компанияси яқинда эълон қилган TRUTH Social ижтимоий тармоғи расман ишга тушмасдан туриб ҳакерлар ҳужумига учради, деб хабар берди The New York Times. Ҳакерлар газетага берган интервьюсида ўзларини Anonymous гуруҳига алоқадор деб таништирган.
Уларнинг таъкидлашича, TRUTH Social яратилгани ҳақидаги хабардан бир неча соат ўтиб, ҳакерлар платформанинг бета-версиясини бузиб киришган. Улар Трамп, унинг собиқ маслаҳатчиси Стивен Бэннон, фитна назарияси тарафдори Рон Уоткинс ва Twitter асосчиси Жек Дорси номларига сохта аккаунтлар очишган.
Ҳакерлар @donaldjtrump аккаунтида чўчқалар сурати ва Дорсининг шаънига ҳақоратомуз сўзларни қолдиришган. Постлар тасвирланган скриншотлар бошқа ижтимоий тармоқларда тарқатилган. TRUTH Social муаллифлари сохта аккаунтларни блоклаган, сўнгра эса платформанинг бета-версиясини ёпишларига тўғри келган, деб ёзади NYT.
Январда Facebook ва Twitter Доналд Трампнинг саҳифасини блоклаб қўйганди. 21 октябр куни Трамп TRUTH Social ижтимоий тармоғи яратилганини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, сервиснинг бета-версияси «таклиф қилинган меҳмонлар» учун ноябрда ишга тушади, 2022 йил бошидан эса ундан барча фойдаланиши мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди