17:08 / 23.11.2021
2 121

iPhone 12 ва 12 Pro’да жиддий нуқсон аниқланди

iPhone 12 ва 12 Pro’да жиддий нуқсон аниқланди
Фото: Global Look Press/Komsomolskaya Pravda
Қайд этилишича, айрим ҳолатларда қўнғироқ вақтида сўзлашув динамиги ишламасдан қолиши мумкин. Муаммони бартараф этиш учун сўзлашув модулини алмаштиришга тўғри келади.

Apple компанияси айрим iPhone 12 ва 12 Pro смартфонларида динамик носозлиги туфайли овоз билан боғлиқ муаммолар келиб чиқиши мумкинлигини билдирди.

Қайд этилишича, айрим ҳолатларда қўнғироқ вақтида сўзлашув динамиги ишламасдан қолиши мумкин. Муаммони бартараф этиш учун сўзлашув модулини алмаштиришга тўғри келади.

2020 йил сентябрдан 2021 йил апрелгача ишлаб чиқарилган нуқсонли iPhone 12 ва 12 Pro смартфонлари сотувга чиқарилганидан бошлаб икки йил давомида бепул тузатиб берилиши айтилмоқда.

Бу iPhone 12 mini ва iPhone 12 Pro Max смартфонларига тааллуқли эмас. Бепул таъмир бутун дунё бўйлаб амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iPhone 12 ва 12 Pro’да жиддий нуқсон аниқланди