
Фото: «Ridus»
АҚШнинг «Parker Solar Probe» фазовий аппарати илк маротаба Қуёш атмосферасига кирди, дея хабар берди NASA матбуот хизмати.
Фазовий қурилма Қуёш атмосфераси юқори қатламлари оралаб учиб ўтиб, зарралар ва магнит майдонлари намуналарини тўплаган.
NASA таъкидлашича, ушбу воқеа Қуёшни ўрганишлар тарихида улкан сакрашдир. Қуёш ташкил топган моддага «тегиниш» бизга энг яқин юлдуз ва унинг Қуёш тизимига таъсири ҳақида олимларга муҳим маълумот беради, дейилади фазовий агентлик хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар