
Beeline 20 апрел куни International меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган ва бир неча мамлакатдан келган маърузачиларни жамлайдиган USENET 2016 ҳалқаро digital-конференциясининг Бош ҳамкори бўлди.
Воқеани шарҳлар экан, Unitel МЧЖ бош директори Дмитрий Шуков шундай деди: “Ўзбекистон телеком-соҳасининг етакчиси сифатида Beeline шунингдек ўзини яхши тавсия қилган USENET конференцияси каби энг олди ташаббусларни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшади. Мамлакатимиз ва чет эл IT-соҳасининг етакчи экспертлари орасидаги мулоқот ва тажриба алмашиш учун ятатилган майдонни қўллаб-қувватлаш имкони борлигидан мамнунмиз, бундан ташқари – республиканинг дигитал-экотизими барпо этилишида ўзимизнинг салмоқли ҳиссамизни қўшишни мўлжалламоқдамиз, чунки келажакнинг рақамли иқтисодиёти – бу нафақат технологиялар, балки инновацион иқтисодиёт учун кадрларни тайёрлашда инсонларнинг, USENET каби тадбирларнинг муҳимлилигидир”.
Ўган йиллардаги каби, конференцияни Ledokol Group компанияси ташкиллаштирди. Бош информатион ҳомий Россиядаги Mail.Ru Group компанияси бўлди, стратегик ҳамкор – UZINFOCOM ахборот технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш Маркази.
“Бизни қўллаб-қувватлагани учун Beeline‘дан манатдормиз, ишонаманки узоқ танаффусдан сўнг USENET янги сифатли даражага ўтишига ишончимиз комил, – дейди Ledokol Group директори Дилшод Музаффаров. – Муҳит ўзгарди, глобал бозорда ишлаётган ва ишлашга тайёр бўлган профессионалларнинг янги авлоди етишиб чиқди. Ўзбекистонлик қатор стартаплар ҳалқаро даражада тан олиндилар, ва мазкур позитив жараёнларга биз янги туртки бера оламиз деб ишонаман”.
Эслатиб ўтамиз, аввал USENET конференциялари Тошкентда 2011 ва 2012 йилларда ўтказилган. Интернетда бизнесни ривожлантириш, видеореклама, мессенжерлар, ижтимоий медиа, SMM, реклама бозорининг мониторинг ва ўлчовлари, электрон савдо, интернет-ОАВ ва муваффақиятли стартаплар USENET 2016 асосий мавзуларига айланади. Тафсилотлар – https://usenet.uz/ сайтида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар