Гипертония ёки юқори қон босими юрак касалликларининг юзага келиши эҳтимолини оширади. Шу билан бирга, баъзи инсонларда қон босимининг аниқ белгилари бўлмаслиги ҳам мумкин. Олимлар қон босимини пасайтиришнинг яна бир усули борлигини аниқладилар, дея хабар бермоқда Ferra.
Юқори қон босимида нафас олиш мушакларини машқ қилиш самарали бўлиши мумкин. Буни Колорадо университети профессори Дениэл Крейхед ҳамкасблари билан биргаликда аниқлади.
Тадқиқотда иштирок этиш учун мутахассислар ёши 50-79 орасида бўлган 36 нафар соғлом кишиларни танлаб олдилар. Уларнинг систолик қон босими меъёрдан юқорироқ эди.
Иштирокчиларнинг ярми нафас мушакларини кучли машқ қилишди (IMST), иккинчи ярми эса анча суст машқларни бажаришди.
Олти ҳафта ўтгач, IMSTга мурожаат қилган одамларда систолик босим ўртача тўққиз баллга пастроқ эканлиги маълум бўлди. Қизиғи шундаки, баъзи дори воситалари айнан шундай таъсир кўрсатади.
Бундан ташқари, IMST гуруҳида артерияларнинг стимуляция билан кенгайиш қобилияти 45 фоизга яхшиланди. Ва ушбу иштирокчиларнинг танасида азот оксиди даражаси сезиларли даражада ошди.
Шунга қарамай, олинган маълумотларни тасдиқлаш учун кенг кўламли тадқиқотлар ўтказиш керак бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...