date

Протеинли қўшимчаларнинг фойдаси ва хавфи ҳақида

Протеинли қўшимчаларнинг фойдаси ва хавфи ҳақида

Протеин — бу спорт билан шуғулланувчи инсонлар учун энг кенг тарқалган озуқавий қўшимчалардан бири ҳисобланади. У организм учун керакли бўлган оқсил манбаи сифатида ишлатилади. Протеин асосан мушак массасини ошириш, тиклаш ва сақлашга ёрдам беради.

Спортчилар ва овқатланишни назорат қилувчи инсонлар учун протеин табиий маҳсулотларга қулай альтернатив бўлиб хизмат қилади. Чунки уни қабул қилиш осон, танадаги углеводлар ва ёғлар миқдори меъёрда сақланади.

Бироқ протеинли қўшимчаларни миқдордан ортиқ ёки нотўғри қабул қилиш, асаб тизими, юрак ва буйрак фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис, ундан фойдаланишда мутахассис тавсияси жуда муҳим.

Протеинли қўшимчалар қуйидаги ҳолатларда фойда беради: жисмоний машқдан сўнг мушакларни тиклаш, парҳез пайтида энергия тақчиллигини тўлдириш, мушак ўсишини рағбатлантириш ва сув мувозанатини сақлаш.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Протеинли қўшимчаларнинг фойдаси ва хавфи ҳақида