Кондиционердан фойдаланишда кўпчилик йўл қўядиган хавфли хато

Ўзбекистонда бир эркак иссиқ ҳаводан сақланиш мақсадида кондиционернинг тўғридан-тўғри ҳаво оқими остида қарийб бир соат ўтирганидан сўнг юзининг бир томонида карахтликни сезган. Мутахассислар бундай ҳолат совуқ ҳаво оқимининг организмга кескин таъсири билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Шифокорларнинг айтишича, юз соҳасидаги нервларнинг совқотиши айрим ҳолларда юз нерви фалажи (Белл фалажи) ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, кучли ва совуқ ҳаво оқими синусит, мушаклар спазми ҳамда бўйин ва елка соҳасида оғриқларни ҳам келтириб чиқариши эҳтимолдан холи эмас.

Мутахассислар, айниқса, ёзнинг жазирама кунларида кондиционер ҳаво оқимини бевосита одамга қаратмасликни тавсия этади. Қурилмани жуда паст ҳароратга қўйиш ҳам организм учун ноқулай оқибатларга олиб келиши мумкин.
Шу боис шифокорлар кондиционер ҳароратини +22...+24 °С атрофида сақлашни, хонадаги ҳарорат билан ташқи муҳит ўртасидаги фарқни кескин оширмасликни тавсия қилмоқда. Агар совуқ ҳаво таъсиридан кейин юзда карахтлик, мимика бузилиши ёки оғриқ каби аломатлар пайдо бўлса, имкон қадар тезроқ шифокорга мурожаат қилиш зарурлиги таъкидланмоқда.






























Изоҳлар 0
…