Кексайиш ва авлодлар алмашинуви эволюция учун зарур бўлса-да, абадий ҳаёт эликсири, ёхуд оби-ҳаётни қидириш билан олимлар ва тадқиқотчилар доимо шуғулланиб келган. Ҳозирданоқ тиббиёт ва илм-фанда эришилган ютуқлар инсон ҳаётини анча-мунча узайтира олади. Олимлар фикрича, 2032 йилга келиб, одамларга абадий яшаш имкониятини берувчи технологиялар яратилади.
Органларни алмаштириш
Регенератив тиббиёт шарофати билан тез орада ҳар қандай ҳаётий муҳим органни янгисига алмаштириш имконияти пайдо бўлади. Олимлар сунъий ўпка, юрак ва бошқа органларни тана ҳужайраларидан етиштиради. Таналаримиз молекуляр даражада абадий яшай олади. Нафақат абадий ҳаёт, балки абадий ёшлик ҳам мумкин бўлади.
Неврологик имплантатлар
Мияга компьютер чипларини киритиш бугунги кунда ҳам ўтказилади, бундай чиплар мия функциялари бузилган кишиларга ўрнатилиб, инсульт ва мия-бош суяги шикастланишларидан кейин мия фаолиятини кучайтиради, Паркинсон хасталиги ва депрессия симптомларини енгиллаштиради. Келажакда биз электроникани фикр ёрдамида бошқара оламиз. Бундан ташқари, бу чиплар миямиз ҳеч қачон қаримаслигини ва шикастланишлардан кейин автоматик тарзда қайта тикланишини таъминлайди.
Наноботлар
Микроскпик роботлар организмимизга ҳужайралар даражасида ёрдам беради. Наноботлар қон ҳужайраларига танани кислород билан тезроқ ва самаралироқ бойитиш имконини беради. Наноботлар шикастланган ҳужайраларни бир лаҳзада «таъмирлаш» имкониятини беради. Бу шуни англатадики, вируслар ва инфекцияларни саноқли дақиқаларда енгиш мумкин бўлади.
Киборглар
Агар органларни билогик нусхалари билан алмаштириб бўлмаса, механик аналоглар ишга солинади. Бионик протезлар асаб ҳужайралари билан ўзаро таъсирга киришиб, органлар ва тана қисмлари ўрнини босади. Бу нафақат йўқотилган қўл-оёқларни қайта тиклаш, балки инсон танасини мукаммаллаштириш имконини ҳам беради.
Крионика
Инсон танасини музлатиш бугунги кундаёқ мавжуд, кўплаб компаниялар шундай хизматни таклиф этади. Америкада 1962 йилдан буён 200 дан ортиқ киши музлатилган. Криоконсервация ёрдамида танани белгиланмаган муддатга сақлаш мумкин. Баъзи одамлар келажакда оғир касалликларни даволайдиган ва одамни абадий яшовчан қиладиган технологиялар пайдо бўлишига умид қилган ҳолда бундай процедурага мурожаат қилади.
Манба: «Дарё» “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда