16:32 / 15.12.2017
29 518

Балиқ мойи асабни тинчлантиради, оздиради, ёшартиради ва…

Балиқ мойи асабни тинчлантиради, оздиради, ёшартиради ва…
Балиқ инсон организмини тозаловчи, кўз нурини равшан қилувчи, суяк ва тишларни мустаҳкамловчи шифобахш таом сифатида қадимдан севиб истеъмол қилинади. Айниқса, тез ҳазм бўлиши ва парҳезбоплиги балиқнинг қийматини янада оширади. Балиқ гўшти таркибида жуда кўп витамин ва микроэлементлар сақланиши туфайли биологик қиймати ҳам мол ва қўй гўштидан юқори туради. Балиқ гўштининг 100 граммида инсон саломатлиги учун керак бўладиган бир кунлик — 0,2 миллиграмм йод сақланади.

АСАБНИ ТИНЧЛАНТИРАДИ
Балиқ мойидаги D витамини организмга кальций ва фосфорнинг ўзлашишини фаоллаштиради. D витаминисиз кальцийга бой маҳсулотлар ҳам фойдасиз бўлади. Айниқса, қиш мавсумида. Чунки D витамини қуёш нури таъсирида организмга синтезлашади. Бундан ташқари, D витамини асаб системасини тинчлантиради ва тутқаноқ тутиб қолишидан асрайди.

БАЛИҚ МОЙИДАГИ РЕТИНОЛ ЙИРИНГЛАГАН ЯРАНИ ДАВОЛАЙДИ
Ретинол — А витамини кўз, шилимшиқ безлар, шиллиқ пардалар, тери қоплами, соч илдизи, тирноқ қатлами ва жароҳатли органлар учун тенгсиз шифобахш элементдир. Маълумки, юқорида келтирилган организмларда А витамини етишмаслиги оқибатида қуруқлашиш, ёрилиш, яллиғланиш ва пўст ташлаш ҳолатлари кузатилади. Бу ҳолатдан қутулиш учун эса сизга балиқ мойи ёрдам беради. Ҳаттоки газаклаган, йиринглаган жароҳатни даволаш учун ҳам бу мойдан фойдаланиш мумкин. У йирингни тозалаб, жароҳатнинг тез битишига ёрдам беради.
Соч ва тирноқларни ўз ҳолига қайтариш учун ҳам балиқ мойидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун ундан ҳар куни 1 маҳал, ухлашдан олдин соч ва тирноқларингизга ниқоб тортсангиз, кифоя.
А провитаминининг ёрдами билан танадаги аллергияни ҳам даф қилиш мумкин. Бунинг учун аллергия тошмаларига балиқ мойи суртсангиз, ундан халос бўласиз.

БАЛИҚ МОЙИ — ОЗДИРУВЧИ ВА ЁШАРТИРУВЧИ ДАРМОНДОРИ
Яқинда олимлар балиқ мойининг ортиқча вазндан халос этиш қудратига эгалигини аниқлашди. Бу эса унинг баҳосини янада кўтарди. Бунинг учун 2-3 ой давомида ҳар кеча ухлашдан олдин балиқ мойидан 1 чой қошиқча ёки дорихоналардаги капсулалардан 1 донадан ичиб ётсангиз, кифоя.
Бундан ташқари, балиқ мойи ёшартирувчи ва сурункали касалликларни даф қилувчи модда сифатида қадрланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Балиқ мойи асабни тинчлантиради, оздиради, ёшартиради ва…