11:30 / 16.12.2017
7 088

Грузиялик шифокорлар бемор аёл қорнидан 25 йил аввал қолиб кетган пинцетни чиқариб олишди

Грузиялик шифокорлар бемор аёл қорнидан 25 йил аввал қолиб кетган пинцетни чиқариб олишди
Грузиялик шифокорлар ҳамкасблари томонидан чорак аср аввал бемор аёл қорнида унутиб қолдирилган пинцетни операция йўли билан олиб ташладилар.

Хабарда айтилишича, аёл шифохонага мутлақо бошқа мазмундаги шикоят билан келган.

Шифохона онкохирурги Ираклий Тодуанинг айтишича, пинцет операция олдидан ўтказилган компьютер томографияси жараёнида топиб олинган. Аёл эса шифохонага ўт қопига оид шикоятлар билан келган.

Айни пайтда беморнинг аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда. Шифокорлар эса ушбу ҳодисада ҳайратланарли жиҳат йўқлиши, пинцетни умуман олиб ташламаслик ҳам мумкин бўлганини қўшимча қилганлар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Грузиялик шифокорлар бемор аёл қорнидан 25 йил аввал қолиб кетган пинцетни чиқариб олишди