23:38 / 25.01.2018
8 463

Олимлар энг яхши табиий антидепрессантни аниқладилар

Олимлар энг яхши табиий антидепрессантни аниқладилар
Эндиликда тушкунлик ҳолатидан қутулиш учун бирозгина зиравор сотиб олиш етарли.

Калифорния университети олимлари инсон кайфиятини кўтариш, қонни суюлтириш ва қон босимини тушириш сифатларига эга маҳсулот номини эълон қилдилар.

Ўтказилган кўп сонли тадқиқотлар натижасида зираворлар такрибидаги куркуминни мунтазам равишда истеъмол қилиш ҳотира ва мия фаолиятини яхшилашга ёрдам бериши маълум бўлди.

Шунингдек тадқиқотлар давомида куркуминнинг яллиғланишга қарши ва акнтиоксидантлик хусусиятлари ҳам бор эканлиги, Альцгеймер касаллиги ривожланишини тўхтата олиши ҳам аниқланган.

Таомга куркумин солиб истеъмол қилиш инсон миясининг ҳотира, таассурот ва ҳис-туйғу учун жавоб берувчи қисмлари фаоллигини оширади. Бундан ташқари куркумин иш ва ҳаёт тарзи мунтазам стресслар билан боғлиқ инсонлар учун ҳақиқий антидепрессант ўрнини боса олиши қайд этилмоқда.

Бироқ, танганинг иккинчи томони ҳам бўлганидек, ҳамма инсонлар ҳам куркуминни бирваракайига истеъмол қила олмайдилар. Баъзан куркумин истеъмол қилган инсонларнинг қорин соҳасига оғриқ ва кўнгил айниши ҳолати кузатилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар энг яхши табиий антидепрессантни аниқладилар