Лондондаги Мурфилдс кўз шифохонаси шифокорлари инқилобий усул ёрдамида 2 нафар кекса беморнинг кўриш қобилиятини тиклай олишди. Олимлар даволашнинг бу усули Британияда 5 йил ичида пайдо бўлишига умид билдиришган.
Кўриш қобилияти тикланган беморлар макуляр дегенерация – кўз пардаси бузилишидан азият чекишган. Бу касаллик кўпинча 60 ёшдан кейин ва тахминан 50 фоиз ҳолатда тўлиқмас кўзи ожизликда пайдо бўлади. Бу касаллик одатда кўришда чапланганлик ва баъзи доғларни келтириб чиқаради.
Олимларнинг баён қилишича, бу касалликни даволаш жараёни қуйидагича кечади: якка муртак асос ҳужайралар кўз пардасининг 100 мингта пигмент ҳужайрасини сақловчи 6 миллиметрлик тўқимада ўстирилади. Сўнгра бу тўқима ингичка қувурчага жойлаштирилиб, у орқали кўздаги кичик кесик орқали унга киритилади. Тўқима кўз пардаси орқасида жойлаштирилади, бу ерда асос ҳужайралар вақт ўтиши билан шикастланган ҳужайраларнинг ўрнини эгаллайди. Ушбу амалиёт бор-йўғи 45 дақиқа ичида маҳаллий анестезия остида ўтказилади.
“Амалиётгача бир неча ой аввал менинг кўриш қобилиятим ҳақиқатан ёмон бўлган, мен ўнг кўзим билан ҳеч нарсани кўра олмасдим. Шифокорлар менга кўриш қобилиятини қайтаришди”, деб айтган тажриба иштирокчиларидан бири, 86 ёшли Дуглас Уотерс.
Амалиётдан кейин Уотерс ва яна бир бемор ортидан олиб борилган 12 ойлик килинк кузатув уларнинг иккисида ҳам анча ижобий ўзгаришлар бўлганини кўрсатган. Шу билан бирга кўчириб ўтказилган ҳужайралар мукаммал чиқмаган, чунки шифокорлар бу ҳужайралардан баъзилари организм томонидан қабул қилинмагани аломатларини қайд қилишган. Бироқ шунга қарамай, икки бемор ҳам нисбатан соғлом қолишган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди