15:57 / 23.08.2018
7 574

Вазирлар Маҳкамасининг тиббиёт соҳаси бўйича янги қарори қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг тиббиёт соҳаси бўйича янги қарори қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат-хусусий шериклик асосида марказлаштирилган клиника-диагностика лабораторияси ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда айтилишича, “Ягона клиника-диагностика лабораторияси” бошқарув компанияси” МЧЖ (кейинги ўринларда “ЯКДЛ” УК МЧЖ деб аталади) тиббиёт соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тажрибасига эга;

давлат-хусусий шериклик концессион модели бўйича марказлаштирилган лаборатория хизмати лойиҳаси ана шундай лойиҳалардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент шаҳрида тажриба тариқасидаги марказлаштирилган клиника-диагностика лабораторияси ташкил этиш тўғрисида “ЯКДЛ” УК МЧЖ билан, истисно тарзида, бевосита музокаралар асосида концессион шартнома тузиш ҳақидаги таклифига розилик берилди.

Белгилаб қўйилишича, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг тиббиёт ташкилотлари марказлаштирилган клиника-диагностика лабораторияси хизматлари билан қамраб олинади.

Белгиланишича, лойиҳа натижаларига кўра марказлаштирилган клиника-диагностика лабораторияси хизматлари республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам оммалаштирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда узоқ муддатда (15 йилгача) эгалик қилиш ва фойдаланиш мақсадида концессионерга бериш учун объектларни бир ой муддатда, белгиланган тартибда танлаб олишни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда концессионер билан биргаликда қуйидагиларни бир ой муддатда ишлаб чиқади ва концессион шартнома лойиҳасига киритади:

лаборатория тадқиқотларини босқичма-босқич марказлаштиришда қатнашувчи тиббиёт ташкилотлари рўйхати;

тиббиёт ташкилотларини марказлаштирилган клиника-диагностика лабораторияси хизматлари билан қамраб олиш ҳар бир босқичининг аниқ муддатлари;

соғлиқни сақлаш соҳасига ажратиладиган бюджет маблағлари ва ҳар бир тадқиқот тури бўйича бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми доирасида лаборатория диагностикаси бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш ҳажмлари;

концессионер хизматининг энг юқори қийматини аниқлаш мақсадида ҳар бир тадқиқот тури бўйича лаборатория диагностикаси хизматининг энг юқори қиймати;

ташкил этилаётган марказлаштирилган клиника-диагностика лабораториясига, шунингдек, лаборатория жиҳозлари спецификациясига қўйиладиган техник талаблар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Вазирлар Маҳкамасининг тиббиёт соҳаси бўйича янги қарори қабул қилинди