09:35 / 01.11.2018
4 297

"Биринчи қадам": олимлар фалаж бўлган беморларнинг юриш қобилиятини тиклашди

"Биринчи қадам": олимлар фалаж бўлган беморларнинг юриш қобилиятини тиклашди
Швейцариялик нейрофизиологлар илк бор орқа миянинг зарарланган бўлагига “нуқтали” таъсир кўрсатиш орқали умуртқа поғонаси жароҳатланган уч нафар беморнинг юриш қобилиятини тиклай олишди. Тажриба натижалари ҳақида Nature ва Nature Medicine журналлари маълум қилди.

Лозаннадаги Олий политехника мактаби нейрофизиологи Грегуар Куртин ва унинг Санкт-Петербурдаги Физиология институтидаги россиялик ҳамкасблари бир неча йил олдин фалаж бўлган каламушларнинг ҳаракатланиш қобилиятини жарроҳлик аралашувисиз тиклаш усулини ишлаб чиқишганди. Улар орқа мия ўта жиддий жароҳатланган тақдирда ҳам асаб толаларининг бир қисми шикастланмай қолишига эътибор қаратишган.

Куртин ва унинг ҳамкасблари бундан тахминан 4-5 йил илгари бахтсиз ҳодиса оқибатида юриш қобилиятидан маҳрум бўлган уч нафар бемор билан ўтказилган тажриба натижаларини эълон қилишди.

Орқа мия зарарланган ҳудуддаги нуқтага таъсир ўтказиш орқали олимлар беморлар билан тажриба ва машқлар ўтказа бошлашди. Улар беморларни экзоскелет ичига жойлаштиришди ҳамда улардан югураётганликларини тасаввур қилишларини сўрашди ва мияда ишлаб чиқарилаётган сигналларни ёзиб олишди.

Электродлар имплантация қилинганидан сўнг Куртин ва унинг ҳамкасблари ёзиб олинган сигналларни беморларнинг орқа миясига юборишди ва бир вақтнинг ўзида уларнинг оёқларини ҳаракатлантиришди. Бир ҳафтадан сўнг кўнгилли беморлар тик турадиган ва автоматик тарзда қадам босадиган бўлишди, 2-3 ҳафтадан кейин эса оёқларини ўзлари истаганидек ҳаракатлантира бошлашди.

Беш ойлик машғулотлардан сўнг уларнинг барчаси экзоскелет ичида бир неча соат давомида ҳеч кимнинг ёрдамисиз ўзлари бемалол юрадиган бўлишди. Ҳозирда беморлардан икки нафари стимулятор ёрдамисиз мустақил ҳаракатлана олишмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » "Биринчи қадам": олимлар фалаж бўлган беморларнинг юриш қобилиятини тиклашди