23:30 / 13.11.2019
3 578

Мадам Бовари синдроми нима? Унинг қандай аломатлари бор?

Мадам Бовари синдроми нима? Унинг қандай аломатлари бор?
Мадам Бовари синдроми 19-аср романтик романлари пайдо бўлганидан кейин пайдо бўлган характернинг руҳий бузилиши, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ўзига идеал жуфт излаш. Ўшандан бери севгининг идеализацияси минглаб одамларни (одатда аёллар) доимий умидсизликка олиб келмоқда, дея хабар бермоқда Quora. "Мукаммал севги" ни излаш ҳар доим ҳақиқий муносабатларни идрок эта олмаслик билан тугайди. Ваҳоланки, инсон зоти ҳеч қачон идеал бўла олмайди.

1. Романтикага мойиллик ~ Мадам Бовари синдроми бўлган одамлар қандай ёлғиз қолишни билишмайди. Улар идеал севгилиси келиши, уларнинг ҳаётини ўзгартириши ва уларни одатдаги муаммолардан халос қилишига ишонишади. Улар битта муносабатни тугатишганида, тезда бошқа муносабатни бошлашади. Уларнинг ягона мақсади - романтик китоблар, шоулар ёки фильмларда кўрган одамга ўхшаш одамни топиш. Ҳар сафар улар янги инсон билан учрашганда, ўша қаҳрамонларни эслашади. Улар қаҳрамонларни фикрларини ўзгартиришнинг иложи бўлмайдиган даражада идеаллаштирадилар.

2. Имконсиз муҳаббат ~ Реал муносабатларни сақлай олмаганликлари сабабли, улар одатда имконсиз севгига мурожаат қилишади. Эҳтимол, улар аллақачон ишқий муносабатларга киришган бўлсада, улар барибир бошқа одам билан бўлган мукаммал муҳаббат хаёлига эргашадилар. Бу уларни бахтсизликка етаклайди, чунки улар бу кетишда ёлғиз бўлиб қолишади.
Мураккаб муносабатлар ёки азобланган одамлар уларни жалб қиладилар, чунки улар учун бундай муносабатлар иштиёқлидир.

3. Доимий норозилик ~ Улар ишқий муносабатларни бошлашганда, уларнинг ҳамроҳи оддий инсон эканлигини билиб олишади. Ва натижада уларнинг камчиликлари юзага чиқади. Идеализация йўқолади. Улар ҳеч қачон ҳеч кимдан қониқиш ҳис қилишмайди. Нима учун, дейсизми? Улар муҳаббатни хафагарчиликнинг дастлабки босқичидан бошқаси деб тушунмайдилар. Улар муносабатлар ҳақида нотўғри тасаввурга эга.

Мадам Бовари синдромига кимлар чалинади?
Бир неча аср олдин бу аёлларда кенг тарқалган эди. Аммо бугунги кунда фоизлар мувозанатлашди. Бунинг сабаби, ўша пайтда эркаклар ишлаган, аёллар эса уйда қолишган. Бўш вақтларини фақат романтик китобларни ўқиш билан ўтказишарди. Бу уларни ҳақиқатдан четлаштириб, уларни кундалик муаммолар бўлмаган жойларга олиб борди. Бундан ташқари ушбу синдромга болалигида кўп қийинчиликларни бошидан кечирган қизлар ҳам учрайди. Шунинг учун улар ўз шерикларининг эътиборини жалб қилиш учун ортиқча эҳтиёжни ҳис қилишади. Бу яна ўша ҳис-туйғуларни бошдан ўтказмаслик учун ҳаракат қилиш усули.

Мадам Бовари синдромининг асосий белгиси доимий тушкунлик. Аммо касалликка чалинган одамларни мутахассис ёрдами билан даволаш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Мадам Бовари синдроми нима? Унинг қандай аломатлари бор?