Зимбабвенинг энг катта шифохонасидаги автоулов тураргоҳида ачинарли ҳолат юз берди.
Шаҳарда барча шифокорлар иш ташлаётган бир пайтида Париренятва касалхонасидаги ўликхонадан жасадлар олиб кетилган.
Ўз исмини ошкор қилмаслик шарти билан гапирган икки аёлнинг айтишича, уларнинг яқин қариндоши ўтган куни буйрак етишмовчилигидан вафот этган.
Ўша ердагиларнинг фикрича, шифокорлар умуман беморларга қарашмаган, ҳаттоки касали оғир беморлар ҳам жойларида ҳалок бўлаверишган.
Сентябрь ойининг бошида, шифокорлар иш ташлашни бошлагандан бери, давлат касалхоналарида ҳалок бўлганларнинг сон-саноғи йўқ эди.
Намойишчиларнинг асосий талаби ойлик маошини кўтариш эди. Аксарият шифокорлар уйларига ойига 100 доллардан (77 фунт) камроқ пул олиб келишади, бу маош оилани таъминлаш ва тирикчилик қилиш учун етарли эмас.
Ўшандан бери 448 врач иш ташлашлари ва меҳнатга оид суд қарорини бузганликлари учун ишдан бўшатилган. Яна 150та шахс интизомий суд муҳокамаларида.
Empty & Ghostly, this is Parirenyatwa Hospital this evening!
— Hopewell Chin’ono-Journalist (@daddyhope) November 17, 2019
Only tired army doctors who are providing an auxiliary service.
Ward after ward, it was empty!
Not only doctors are off work, even the hard working nurses have left their stations due to wage incapacitation!
TRAGIC! pic.twitter.com/9R6y0gHLeg
Ўн кун олдин журналист Париренятва шифохонасининг ташландиқ хоналарини кўрсатиб, вазиятни “даҳшатли” дея таърифлаган.
Таҳлилчи Стембиле Мпофу бу ҳолатни энди иш эмас, балки сиёсий масала, деб изоҳлаган.
Агарда бу ҳолат шунақа давом этадиган бўлса халқнинг касаллик туфайли қирилиб кетиш эҳтимоли йўқ эмас. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди