
© AP Photo/Michael Sohn
Хитой касалликлар профилактикаси ва уларни бошқариш марказида коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш ишлари муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда China Daily нашри ёзмоқда.
Манбада айтилишича, бу борада ишлаган олимлар вируснинг хавфлилик даражасини аниқлаб унга қарши вакцина ишлаб чиқаришни уддалаган.
«Биз пневмония чақирувчи янги типдаги коронавирусга қарши воситалар ишлаб чиқаришни ҳам бошлаймиз»,— дейди марказ раҳбари Сюй Вэньбо.
Олдинроқ Хитойда коронавирус кутилганидан тезроқ тарқалгани ва бир куни ичида у билан оғриганлар сони уч бараварга кўпайгани айтилганди. Ҳозиргача коронавирусдан 56 киши ҳалок бўлган, 2 мингга яқин киши зарарланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар