5 314
ССВ биринчи ўринбосари: Мабодо коронавирус республикамизга кириб келса, бу бўйича тайёргарлигимиз бор
Баҳодир Юсупалиев
Фото: Халқаро пресс клуб
Коронавирус Ўзбекистонга кириб келса, унинг олдини олиш учун тегишли шифохоналарда ўринлар, дори воситалари ва тиббий буюмлар захираси ажратилган. Бу ҳақда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовга берган интервьюсида айтиб ўтди.
Соғлиқни сақлаш вакилининг таъкидлашича, вазиятни инобатга олиб Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тегишли фармойиш қабул қилинган.
- Фармойишда асосан коронавирус касаллиги Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олишга қаратилган барча чораларни кўришимиз белгиланган. Бу борада бугунги кунда Ўзбекистондаги санитария-карантин пунктларида барча шароитлар яратилган. Тепловизорлар қўйилган, бундан ташқари шифокорлар — инфекционист, эпидемиологлар навбатчилиги ташкил этилган. Айниқса, Хитой Халқ Республикасидан келаётган юртдошларимиз карантин-санитария пунктларидан ўтади ва назоратдан ўтказилади.
Мабодо ушбу касаллик республикамизга кириб келса, бу бўйича ҳам тайёргарлигимиз бор. Тегишли шифохоналаримизда ўринлар, дори воситалари ва тиббий буюмлар захираси ажратилган. Керакли миқдорда тиббий ёрдам ташкил этилади.
Мамлакатмизга Ухань ва Пекин шаҳридан 584 нафар фуқаро олиб келинган. Улар бугунги кунда алоҳида ажратилган санаторий ва тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган. Бу муассасаларимизда барча шароитлар яратилган, камчиликларимиз йўқ. Дори-дармон захираси ва шифокорлар назорати ўрнатилган, - дейди Баҳодир Юсупалиев.
АҚШ давлат котиби Майкл Помпео коронавирусдан ҳимояланиш учун керакли инфратузилмага эга бўлмаган ҳудудлардан бири сифатида Ўзбекистонни ҳам қайт этди. Унинг фикрича, Ўзбекистон коронавирус каби кенг кўламли хавфга қарши тура олиш имкониятига эга эмас. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”