Фото: Pinterest
Биргина яхши одатга риоя қилиб, соғлиқни жиддий равишда яхшилаш мумкинми? Ҳа! Айниқса, ҳар ойда биттадан янги одат бўлса. Олдиндаги ярим йил давомида шахсий саломатлик тақвимини кузатиб боришни унутмаслик лозим. Албатта, катта натижалар энг кичик ўзгаришлардан бошланади.
Март: кўзга ғамхўрлик қилиш
Кўрлик ёки қисман кўриш қобилиятини йўқотиш қўрқуви энг кенг тарқалган ҳолатлардан биридир, аммо кўпчилик кўзни ҳимоя қилиш учун ҳеч нарса қилмайди. Шу жумладан, энг оддий – кўзни ультрабинафша нурланишидан ҳам ҳимоя қилишмайди. Март, қуёш чиндан ҳам ёрқинроқ бўлган биринчи ой. Шунингдек, янги одатни ривожлантириш учун ҳам ажойиб ой – албатта, ультрабинафша нурлардан ҳимоя қилувчи кўзойнак тақиш билан бирга. Айни пайтда, бу кичик нарса нафақат кўзни, балки атрофдаги нозик терини ҳам ҳимоя қилади.
Май: шакар истеъмолини камайтириш
Агар шакарли қаҳва ёки чой ичиш одати бўлса, унда кунига бир стаканга 50 фоиз камроқ шакар қўшишга ҳаракат қилиш ёки шунчаки асал билан алмаштириш кифоя. Яна бир осон йўли – бир кунлик ширинликни қуритилган мевалар билан алмаштириш мумкин. Буларнинг барчаси арзимас нарсалар ва улар кўп ҳаракат талаб қилмайди, аммо натижа дарров кўринади.
Июнь: қуёшдан ҳимоя қилувчи кремдан фойдаланиш
Дерматологларнинг огоҳлантиришича, кўпчилик ҳали ҳам терисини қуёшдан етарлича ҳимоя қилмайди. Шу билан бирга, ультрабинафша нурларидан ҳимояланган маҳсулотлардан мунтазам фойдаланиш тери саратонининг энг самарали профилактикаси ҳисобланади. Ҳимоя индекси камида 30 (яхшиси 50) бўлган кремидан ҳар куни офисда ишлаган тақдирда ҳам фойдаланиш лозим. Бош териси, қўллар ва сочлар ҳамиша ҳимояга муҳтожлигини унутмаслик керак.
Июль: кичикроқ идишлардан овқатланиш
Кўпинча инсон ўзига керагидан 15-20 фоиз кўпроқ овқатланади. Шунингдек, жуда тез тановул қилиб, тўқлик сигнали ўтказиб юборилади. Секинроқ овқатланиш ва овқатланаётганда чалғимаслик ҳақида тўлиқ мантиқий маслаҳатга қўшимча равишда, яна бир лайфхак мавжуд. Кичикроқ идишларни синаб кўриш: ҳатто кичикроқ қисмлар ҳам визуал равишда етарли бўлиб кўринади ва ҳақиқатан ҳам керакли даражада овқатланиб, оч қолмаслик мумкин.
Август: тиббий кўрикни ташкил қилиш
Август – таътил учун энг яхши ой. Ушбу ойда бир неча кун ажратиб, тиббий текширувни ташкил қилиш тавсия этилади. Қон ва пешоб таҳлиллари, муҳим органларнинг (юрак, қалқонсимон без, қорин бўшлиғи) ультратовуш текширувини ўтказиш, гинеколог, стоматолог ва офталмолог томонидан профилактик текширувдан ўтишни ортга сурмаслик муҳим.
Кўзга ғамхўрлик қилиш, Шакар истеъмолини камайтириш, Тиббий кўрикни ташкил қилиш, Яхши одат «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”