Шундай инсонлар борки, уларга об-ҳаво қандай томонга ўзгармасин тезда таъсир қилади. Об ҳаво ўзгаришларида қандай қилиб қувватни сақлаб қолиш мумкин? Ушбу жараён саломатлик учун қанчалик зарарли?
Об-ҳаво ўзгариши ва бундан инсонда кайфият ёмонлашишининг ёмон томони йўқ. Бу ҳақда терапевт шифокор Филипп Кузьменко Sputnik радиосига маълум қилди.
“Бундан ташвишланиш керак эмас. Чунки бундай жараёнлар саломатлик учун зарарли эмас. Кундан кунга инсоннинг ўзини қандай ҳис қилиши ўзгариб боради. Айтайлик, бугун уйғонганингизда кайфиятингиз яхши эмас эди. Бу касал дегани эмас”, - дейди шифокор.
Мутахассиснинг таъкидлашича, дори-дармон орқали метеоқарамликни даволаш мумкин эмас. Аммо бундай ёқимсиз ҳолатдан ҳимоя қиладиган восита бор, яъни соғлом турмуш тарзи.
“Ёмон об-ҳавода саломатлик ўзгариши ташхис эмас. Бундай жараёнларни бошдан кечираётган инсонларга фақат соғлом турмуш тарзини тавсия қилиш керак. Бадантарбия билан шуғулланиш, бир вақтда ухлаш ва уйғониш, тўғри овқатланиш – буларнинг барчаси фойдали бўлади. Айнан шу оддий қоидалар саломатликка ижобий таъсир қилиб, кайфият ва саломатликнинг об-ҳаводан қарамлигини бартараф этиши мумкин”, - дея таъкидлади шифокор. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”