Ҳозирги кунда кимга ва нимага ишонишни ҳам билиб бўлмайди. Чунки бир-бирига зид бўлган янги фактлар ва тадқиқотлар мавжуд. Баъзилар сут фойдали эканини тасдиқласа, бошқалари эса уни рациондан бутунлай чиқариб ташлаш яхшироқ, деган фикрда. Хўш, ҳар куни сут ичиш мумкинми?
Кундалик сут истеъмол қилишнинг фойдалари ва зарарлари
Сут таркибида калий, кальций, темир, фосфор, магний, темир, А, B, C, D витаминлари, шунингдек, оқсил ва осон ҳазм бўладиган ёғлар каби кўплаб фойдали моддалар мавжуд. Бироқ катталар учун ҳар куни сут ичиш зарарли. Бу баъзи одамларда кўнгил айниши, диарея ва газ ишлаб чиқаришни келтириб чиқаради.
Ҳуснбузарлар сут ичишдан ҳам пайдо бўлиши мумкин
Маълумки, барча сут маҳсулотлари орасида сут кўпинча юз терисининг яллиғланишига олиб келади. Бу яллиғанишни қўзғатувчи D-галактоза билан боғлиқ. Тери истеъмол қилинадиган нарсага бир зумда реакция кўкрсатади. Агар сут ва тошмалар ўртасида боғлиқлик сезилса, улардан халос бўлишнинг энг осон йўли ҳар куни сут ичишни тўхтатишдир. Аммо барча сут маҳсулотларини рациондан чиқариб ташлаб бўлмаса, сутни кефир ёки йогурт билан алмаштириш тавсия этилади. Бу эса камроқ яллиғланишни келтириб чиқаради.
Сут қоринни дам қилади
Афсуски, ҳар йили лактоза мумкин бўлмаган одамлар сони ортиб бормоқда. Чунки қорин дам бўлиши сут маҳсулотларини ҳазм қилиш қийинлиги туфайли юзага келади. Инсон ёши ўтган сари овқат ҳазм қилиш тизими юкни енгиш учун шунчалик зўриқиб ишлайди. Шунинг учун, кўпчилик катталар учун ҳар куни сут ичиш зарарли экани аниқ.
Кундалик сут истеъмоли туфайли овқат ҳазм қилиш муаммолари
Ҳам фойдали, ҳам ёмон бактерияларни ўз ичига олган сутни ҳар куни истеъмол қилиш овқат ҳазм қилиш бузилишига олиб келиши ва ичак дисбактериозига олиб келиши мумкин, деган қараш мавжуд. Бу ич қотишидан мигренгача бўлган барча турдаги муаммоларни келтириб чиқаради.
Сут вазн камайтиришда ёрдам беради
Сут ҳақида биринчи хушхабар! Маълум бўлишича, ҳар куни кўп сут ичиш орқали ортиқча вазн ҳақида унутиш мумкин. Ҳатто махсус сутли паҳезлар ҳам мавжуд бўлиб, унда вазн йўқотиш кальций истеъмол қилишга боғлиқ. Кальций нафақат суякларни мустаҳкамлайди, балки организмнинг ёғ массасини парчалаш қобилиятини ҳам оширади. Ҳайвон оқсили овқат ҳазм қилишни секинлаштиради ва узоқ вақт тўқлик ҳиссини беради.
Сут оқсил манбаси ҳисобланади
Сут мушак массасини қуриш учун энг самарали воситалардан биридир. Айниқса, бодибилдингчилар учун ҳар куни сут ичиш фойдалидир. Албатта, юқори сифатли сут таркибида муҳим аминокислоталар мавжуд.
Сут — кальций манбаси
Аёлларда ёш ўтган сайин уларнинг метаболизм тезлиги секинлашади, суяк тўқималарида кальций даражаси ҳам камаяди. Суяклар мўрт бўлиб, остеопороз хавфи ортади. Сутдаги кальций ва D витаминининг комбинацияси организмнинг қариши билан суяк минерализациясини яхшилашда жуда муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун ҳар куни сут ичиш скелет тузилишини мустаҳкамлашга ва остеопорознинг олдини олишга ёрдам беради. Бироқ фақат кальцийнинг ўзи етарли эмас, чунки суяклар кальций ва магнийдан иборат. Уларни кучли ва соғлом сақлаш учун иккала минералнинг мувозанатли истеъмолини таъминлаш керак, акс ҳолда натижа китилганидек бўлмайди.
Сут ичиш саратонга олиб келиши мумкин
Сут организмни баъзи касалликлардан ҳимоя қилишига қарамай, ҳар куни сут ичиш зарарли. IGF-1 оқсили саратон ҳужайраларининг ўсишини кучайтиришини исботловчи тадқиқотлар мавжуд. Кунига икки ёки ундан ортиқ стакан сут ичган аёлларда тухумдон саратони ташхиси икки баравар кўпайган. Шунингдек, диетологлар қайта ишланган ёғсиз сут ичишни тавсия этмайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди