Барча мутахассислар бир фикрда — жигар касаллигини даволашдан кўра унинг олдини олиш яхшироқдир. «Домашний очаг» нашри жигар саломатлигини асрашда амал қилиш керак бўлган 12 та қоида билан таништирди.
Қўлларни ювиш
Ташқаридан уйга киргандан сўнг, ҳожатхонадан чиққач, уй ҳайвонларига ғамхўрлик қилгандан кейин, овқат тайёрлаш ёки овқатланишдан олдин дарҳол совун ва илиқ сув билан қўлни яхшилаб ювиш лозим.
Соғлом вазн сақлаш
Агар тўлача ёки ортиқча вазнли бўлсангиз, организм жигар касаллигининг энг кўп учраётган шаклларидан бири бўлган ёғли жигар касаллиги хавфи остида бўлиши мумкин. Оғирликни йўқотиш жигарда ёғ миқдорини камайтиришда муҳим рол ўйнайди.
Мувозанатли овқатланиш
Юқори калорияли маҳсулотлар, тўйинган ёғлар ва тозаланган углеводларни истеъмолини чеклаш зарур. Уларнинг ўрнига резавор, мева, сабзавотлар, тўлиқ донли нонлар ва етарли миқдорда клетчатка истеъмол қилиш керак. Гўшт, сут маҳсулотлари, тўйинмаган ёғлар (ўсимлик мойлари, ёнғоқ, уруғ ва балиқларда мавжуд) ни рационга киритиш тавсия этилади. Шунингдек, етарлича сув ҳам ичиш лозим.
Мунтазам равишда машқ қилиш
Соғлиққа, мушакларнинг ривожланишига ва суяк кучига умумий фойдали таъсиридан ташқари, машқлар ёғни эритишга ёрдам беради ва бу жигар ёғини ҳам камайтиради.
Токсинлардан сақланиш
Токсик моддалар жигар ҳужайраларига зарар етказиши мумкин. Тозалаш ва аэрозол маҳсулотлари, инсектицидлар ва кимёвий моддалардаги токсинлар билан бевосита алоқа қилишни чеклаш лозим. Шунингдек, чекмаслик, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаслик тавсия этилади.
Спиртли ичимликлар воз кечиш
Спиртли ичимликлар кўплаб соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкин. Улар жигар ҳужайраларига зарар етказади ва йўқ қилади. Спиртли ичимлик ичишни аста-секин бўлса-да, камайтириш ва бутунлай тўхтатиш лозим.
Зарарланган игналардан сақланиш
Тиббиёт масканларида фойдаланиладиган жиҳозлар ҳамда ускунлар ҳамиша махсус тозалаш босқичидан ўтган бўлиши керак. Шунинг учун улардан фойдаланиш катта эҳтиёткорликни келтириб чиқаради. Акс ҳолда организм учун хавфли бўлган касалликлар осонгина юқтирилиши шубҳасиз. Ушбу тавсиялар косметолог ҳузурига борадиган аёлларга ҳам тегишли. Турли муолажалар давомида барча воситалар янги ва тозалигига эътиборли бўлиш лозим.
Шахсий гигиена воситаларини баҳам кўрмаслик
Мисол учун, устара, тиш чўткаси ва тирноқ кесиш ускунасида қон ёки бошқа тана суюқликларининг микроскопик томчилари бўлиши мумкин. Улардан умумий фойдаланиш турли хил касалликлар юқишига олиб келади.
Барча дорилар учун кўрсатмаларга риоя қилиш
Дори воситалари нотўғри қабул қилинганда ёки бошқа дорилар билан биргаликда ичилганда, жигар хавф остида қолиши мумкин. Ҳеч қачон спиртли ичимликларни дорилар билан аралаштирмаслик керак. Қабул қилинадиган рецептсиз дори-дармонлар, парҳез қўшимчалари ёки ўсимлик препаратлари ҳақида шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Эмлаш
Гепатит А ва гепатит B га қарши эмлашлар мавжуд. Ушбу имкониятдан фойдаланиш жуда ҳам муҳим. Афсуски, гепатит C вирусига қарши эмлаш мавжуд эмас. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди