00:05 / 28.03.2018
6 647

Ўзбекистон ИИВда жиддий тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон ИИВда жиддий тайинловлар амалга оширилди
Подполковник Дониёр Бахтиёрович Қодиров Ўзбекистон ИИВ терроризм ва экстремизмга қарши кураш Бош бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирликдаги ўз манбасига таяниб Sof.uz хабар берди.

Қодиров илгари Ўзбекистон ИИВ жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш Бош бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Бундан ташқари, хабар қилинишича, подполковник Зокиржон Тоҳирович Аҳадов Ўзбекистон ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳуқуқ-тартибот органларида кенг миқёсдаги ислоҳотларни амалга оширганди. Жумладан, Ўзбекистон ИИВ жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш Бош бошқармаси негизида жиноят қидирув Бош бошқармаси ҳамда терроризм ва экстремизмга қарши кураш Бош бошқармалари ташкил этилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ИИВда жиддий тайинловлар амалга оширилди