23:50 / 15.09.2018
5 001

Ўзбекистон инсон тараққиёти юқори даражада ривожланган мамлакатлар қаторидан жой олди

Ўзбекистон инсон тараққиёти юқори даражада ривожланган мамлакатлар қаторидан жой олди
Норвегия, Швейцария, Австралия, Ирландия ва Германия инсон тараққиёти энг юқори даражада бўлган давлатлар деб топилди. Бу ҳақда БМТнинг Тараққиёт дастури бўйича маърузасида маълум қилинди.

Рейтингда инсон тараққиёти энг юқори даражада бўлган мамлакатлар гуруҳига 59 мамлакат киритилди. Улар орасида Россия (49-ўрин), Беларусь (53-ўрин) ва Қозоғистон (58-ўрин) ҳам бор.

Ўзбекистон 105-ўрин билан инсон тараққиёти юқори даражада ривожланган мамлакатлар гуруҳидан жой эгаллади. Шунингдек, Озарбайжон (80-ўрин), Арманистон (83- ўрин), Украина (88- ўрин) ва Туркманистон (108-ўрин) ҳам мазкур гуруҳга киритилди.

Молдова ва Тожикистон эса инсон тараққиёти ўртача даражадаги давлатлар гуруҳига киритилди.

Рейтингнинг охирги ўринларида Нигер, Марказий Африка Республикаси, Жанубий Судан, Чад ва Бурунди жойлашган.

189 мамлакат ўрин олган рейтингда АҚШ 13, Россия 49-поғонада.

Давлатлар рейтингини белгилашда кутилаётган умр кўриш давомийлиги, таълим олиш давомийлиги ва жон бошига ялпи миллий даромад асосий кўрсаткичлар сифатида қайд этилган. Шунингдек, ижтимоий муҳофаза даражаси, аҳоли саломатлиги ва маданий ривожланиши, гендер тенглиги, жиноятчилик, атроф-муҳит муҳофазаси, фуқароларнинг қарорлар қабул қилинишидаги иштироки каби кўрсаткичлар ҳам ҳисобга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон инсон тараққиёти юқори даражада ривожланган мамлакатлар қаторидан жой олди