Президентнинг ўқитувчиси: “Исломжонда Амир Темурнинг шижоати бор эди”

Ўзбекистон2 дақиқа ўқиш7.2K
Президентнинг ўқитувчиси: “Исломжонда Амир Темурнинг шижоати бор эди”
Президентнинг ўқитувчиси: “Исломжонда Амир Темурнинг шижоати бор эди”

Аввалроқ, шоир Муҳаммад Исмоилнинг Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг болалиги, хусусан, ўқувчилик йиллари билан боғлиқ ҳикоясини эътиборингизни тақдим этган эдик. Муҳаммад Исмоил мактабни олтин медалга битирган Ислом Каримовнинг ҳеч қачон 4 баҳо олмаганини алоҳида эътироф этган эди. Унда келтирилган ўқитувчи Ҳалим Абдураҳмоновнинг Фахрий ёрлиқ ортига ёзиб қолдирган гаплари Президент Ислом Каримовнинг мактабда ўқиб юрган кезларида ҳам бошқалардан ажралиб турганидан далолат. Муҳаммад Исмоил ўз ҳикоясини давом эттирар экан қуйидагиларни илова қилди.

— Кекса устоз Ҳалим Абдураҳмоновнинг ўқувчи Исломжонни бу қадар эъзозлашининг боиси нимада?, – дея сўрадим мактаб директори Сайёра Маликовадан.

— Албатта, ўқитувчи синфда ҳаммага бирдай қарайди. Ҳаммага бирдай таълим тарбия беради. Лекин ҳаммага бирдай меҳр беролмайди. Чунки, бировни бировга меҳр боғлаши Худодан. Ҳалим Абдураҳмонов Исломжонни кўрсатиб, бу болада бир хислат бор, ҳеч кимда йўқ бир фазилат бор, шу болани Худога ёқадиган бир жиҳати бор, дея ҳамиша айтиб юрарканлар. Бир куни одамлар, у қандай фазилат дея, сўрайвергач, бир бўлган воқеани айтиб берган эканлар. 1952-1953 йиллар, ҳали Сталин тирик пайтда, Ислом Абдуғаниевич 8-синфни битириб, ёзги таътилни тугатиб, синфдошлари билан Шаҳрисабзга боришни мақсад қилади: “Мана шу тоғнинг нариги тарафида Шаҳрисабз шаҳри бор. У ерда буюк саркарда бобом Амир Темур ҳазратлари таваллуд топган. Мен ўша жойларни зиёрат этишим шарт”, дейди. Табиийки, у пайтларда Амир Темурни зиёрат қилиш тугул, номини айтишга одамлар қўрқарди. Ислом бу ҳақда синфдошларига айтганда, синфдошлари тум-тарақай қочиб кетади. Мен ҳам Исломжонни омон сақлаш учун уни йўлдан қайтаришга роса уриндим, ялиниб ёлвордим, қўрқитдим, дўқ-пўписа қилдим, аммо барча ҳаракатларим зое кетди. Исломжон ўша ёзда Шаҳрисабзга яёв бориб келди. Мен бу ҳақда гап чиқмаслигига қанча ҳаракат қилсам ҳам бутун мактаб бу воқеадан воқиф бўлди.

Мен Исломжонни мардлигига тан берганман. Исломжон бобоси Амир Темурни ардоқларди, унда Амир Темурнинг шижоати бор эди, шу сабаб ҳам Исломжонни Амир Темурнинг руҳи бир умр қўллаб келган бўлса ажаб эмас.

Муҳаммад Исмоил, шоир:

— Худо шоҳид, ушбу сўзларни Сайёра Маликовадан қандай эшитган бўлсам шундайича сўзма-сўз ёзаяпман. Ҳозир йиғидан бошқа, тўғри сўз ёзишдан бошқа ҳеч нарса кўнглимга сиғмайди. Бу сўзлар менинг бўйнимдаги қарз сўзлар эди. Муҳтарам Президентимиз тирикликларида бу сўзларни ёзишим керак эди. Аммо истиҳола қилганман. Келинглар, тириклигимизда бир-биримиздан меҳримизни аямайлик, муҳаббатимизни изҳор қилишдан тортинмайлик.

Манба: Qalampir.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?