Фото: "Дунё" АА
2024 йил 19 декабр куни Вашингтонда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши доирасида товар ва хизматлар бозорига кириш тўғрисидаги баённома имзоланган. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Аввалроқ, ноябр ойи бошида музокаралар ўтказиш бўйича гуруҳлар томонидан ушбу муҳокамаларнинг якунланганлиги эълон қилинган эди.
Тегишли баённома Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва АҚШ Савдо вакили Кэтри Тай томонидан имзоланди.
Маросимда Ўзбекистон томонидан президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов, элчи Фурқат Сидиқов, инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев ҳамда музокаралар гуруҳи аъзолари иштирок этган.
АҚШ томонидан тадбирга Савдо вакилининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари Брендон Линч, ЖСТ ва кўп томонлама савдо масалалари бўйича ўринбосари Нил Бэк ва бозорга кириш бош музокарачиси Олга Лутчин қатнашган.
Тадбирда томонлар эришилган келишувларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, музокараларнинг муваффақиятли якунланиши икки мамлакатнинг кўп томонлама савдо тизими, адолатли ва шаффоф савдо қоидаларга асосланган муносабатларга содиқлигини қайд этган.
Имзолаш маросими якунида томонлар яна бир бор Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш, жумладан, кўп томонлама музокаралар ва қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шартларини мувофиқлаштириш доирасида ҳамкорликни жадаллаштиришини тасдиқлаган.
Таъкидлаш лозим, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни доирасида АҚШ – бозорга кириш бўйича икки томонлама музокаралар якунланган 21-давлат бўлган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди
Путин Суриядаги вазиятдан фойда кўрган давлат номини айтди
Германияда Рождество ярмаркасида теракт содир этилди
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Туркий давлатлар фейк ва дезинформацияга қарши биргаликда курашади
Доналд Трамп Европа Иттифоқига ультиматум қўйди