Шавкат Мирзиёев Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди

1 дақиқа ўқиш1.7K
Шавкат Мирзиёев Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди
23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва унинг ҳамроҳларини Самарқанд шаҳрида қабул қилди.

Мулоқот бошида Россиянинг юқори мартабали вакили давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевга Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг самимий саломлари ва энг эзгу истакларини етказди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда давлат раҳбарлари даражасидаги учрашувлар давомида эришилган келишувларнинг амалга оширилишига оид энг муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди
Ўзаро муносабатларда барча соҳаларда юқори даражадаги алоқалар ва самарали ҳамкорлик фаол давом этаётгани таъкидланди. Мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси ва инвестициялар ҳажми барқарор ўсиб бормоқда. Икки давлат ҳудудлари ҳамда йирик саноат корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилмоқда.

Шунингдек, маданият ва санъат соҳаларидаги алоқалар, фан ва таълимдаги ҳамкорлик, соғлиқни сақлаш ва спорт йўналишидаги қўшма лойиҳалар, туризм йўналишидаги шериклик муносабатлари янада фаоллашиб бораётгани юқори баҳоланди.

Бундан ташқари, минтақавий ва халқаро аҳамият касб этувчи айрим долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мулоқот самимий, очиқ ва конструктив руҳда бўлиб ўтди. Томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлидаги келишувларни давом эттиришга келишиб олишди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?