
© Sputnik / Александр Вильф
Ўзбекистон “Яшил Евроосиё” учинчи халқаро иқлим танловида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
ЕИК ва Янги лойиҳаларни илгари суриш бўйича стратегик ташаббуслар агентлиги ҳамкорлигида ўтказиладиган “Яшил Евроосиё” учинчи халқаро иқлим танловига аризаларни қабул қилиш якунланди.
Қайд этилишича, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг барча бешта давлатидан, шунингдек, ЕОИИнинг Хитой, Ҳиндистон, Эрон ва Ўзбекистон каби асосий савдо ҳамкорларидан ҳужжатлар келиб тушди.
Бундан ташқари, Жанубий Африка, Эфиопия, Болгария, Молдова, Тожикистон ва Сенегал вакиллари томонидан аризалар топширилди, бу эса танлов географиясини сезиларли даражада кенгайтирди.
“Шунингдек, жорий йилда келиб тушган мурожаатлар сонининг сифат жиҳатидан яхшиланганини ҳам қайд этмоқчиман. Мутахассислар ва танлов президиуми учун энг яхшисини танлаш осон бўлмайди: деярли барча лойиҳалар энг юқори ўринлар учун рақобатлашишга ва глобал миқёсда кўтарилишга лойиқ кўринмоқда”, — деди ЕИК савдо вазири Андрей Слепнёв.
Танлов ғолиблари ва совриндорларини тақдирлаш маросими ҳамда уларнинг лойиҳалари тақдимоти Минск Евроосиё иқтисодий форуми доирасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, “Яшил Евроосиё” III халқаро иқлим танловида иштирок этиш учун аризаларни февраль ойидан қабул қилиш бошланган эди.
Танлов барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида инновацион ечимларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, экологик тоза технологияларни жорий этишдан манфаатдор йирик компаниялар ва ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар