
Айрим ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари ваучер асосида қоплаб берилади.
“Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-171-сон, 08.05.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, ваучер қуйидагиларга берилади:
уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш ҳамда кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати учун:
- Камбағал оилалар реестри, Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган шахсларга;
- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдамни олувчи шахс (оила)ларга;
шахсий ёрдамчи хизмати учун:
- I гуруҳ ногиронлик белгиланган шахсга;
- кўзи ожизлик бўйича бирламчи ногиронлик белгиланган шахсга;
- биринчи марта ногиронлар аравачасидан фойдаланиш белгиланган шахсга.
2025 йил 1 декабргача Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ҳузурида ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахслар учун кичик ҳажмли оилавий уйлар ташкил этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар