Ўзбек ёшлари учун Японияда ишлаш имкониятлари кенгаймоқда

2 дақиқа ўқиш1.3K
Ўзбек ёшлари учун Японияда ишлаш имкониятлари кенгаймоқда
Ўзбекистон ва Япония ўртасида меҳнат миграцияси соҳасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва фуқаролар ҳуқуқ ҳамда манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон расмий делегациясининг Токиога амалга оширган ташрифи самарали натижалар билан якунланди.

Ташриф давомида делегация аъзолари Япониянинг қатор давлат идоралари, жумладан, Ташқи ишлар, Адлия, Ер, инфратузилмалар, транспорт ва туризм, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Иммиграция хизмати, Халқаро ҳамкорлик агентликлари, техник стажировка дастурлари ҳамда халқаро малакали ишчи кучи билан ишловчи ташкилотлар раҳбарияти билан самарали музокаралар ўтказди. Шунингдек, делегация Канагава префектураси губернатори билан учрашиб, минтақавий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Музокаралар жараёнида меҳнат миграциясини ташкиллаштириш, ишчи кучи оқимини диверсификация қилиш, ёш мутахассисларни Япония меҳнат бозорига самарали йўналтириш масалалари асосий эътибор марказида бўлди. Япон томони, хусусан, ташкиллаштирилган ишга жойлаштиришни муҳим деб ҳисоблашини ва бу орқали ишчилар ҳуқуқлари кафолатланишига катта аҳамият қаратаётганини билдирди.

Ташриф доирасида Канагава префектурасида "Ўзбекистоннинг инсон ресурслари соҳасидаги салоҳияти" мавзусида йирик анжуман ташкил этилди. Тадбирда Япониянинг 100 га яқин етакчи иш берувчи компаниялари, рекрутинг агентликлари ва давлат тузилмалари вакиллари иштирок этди. Форумда сўзга чиққан Япония компаниялари раҳбарлари Ўзбекистон ишчиларидаги масъулият, интизом ва меҳнатга бўлган ёндашувни юқори баҳолаб, юртимиздан янада кўпроқ ишчи кучи жалб этиш ниятида эканликларини билдиришди.

Аниқ айтганда, япониялик иш берувчилар ўзбекистонлик фуқароларнинг меҳнат жараёнида ўзини яхши кўрсатаётгани, тилга тез мослашаётгани ва меҳнат интизоми юксаклигини алоҳида қайд этишди. Бундай фикрлар Японияда Ўзбекистонга бўлган ишончнинг мустаҳкамланаётганидан далолат беради.

Саммит ва музокаралар натижасида қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, логистика, ҳайдовчилик, қурилиш ва бошқа соҳаларда Ўзбекистондан меҳнат ресурсларини жалб қилиш бўйича қатор келишувлар имзоланди. Бу ҳужжатлар икки мамлакат ўртасидаги меҳнат миграцияси йўналишидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Ушбу ташриф, шубҳасиз, ўзбекистонлик иш изловчилар учун Япония меҳнат бозоридаги имкониятларни янада очиқ ва аниқлаштирилган ҳолатга келтирди. Шунингдек, давлатлар ўртасида ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлашиш амалиёти фуқаролар ҳуқуқларини кафолатлаш, шаффофликни таъминлаш ва ноқонуний миграциянинг олдини олишда муҳим қадам бўлади.

Ўзбекистоннинг халқаро майдонда инсон капитали салоҳиятини намоён этиши, фуқаролар учун янги имконият эшикларини очишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Фото: "Дунё" АА
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?