
2 июл — Бугун эрталаб пойтахт Тошкент шаҳрининг шарқий йўналишида — Фоод City савдо мажмуасидан Қўйлиқ бозори орқали Фарғона Йўли кўчаси бўйлаб Мухтор Ашрафий (Рисовий) бозоригача бўлган ҳудудда каттагина тирбандлик юзага келди. Соатлаб давом этаётган бу тирбандлик шаҳар инфратузилмасидаги жиддий муаммоларни яна бир бор очиб берди.
Ҳудуд бўйлаб чўзилган тирбандлик узунлиги қарийб 7 километрни ташкил этмоқда. Гувоҳларнинг айтишича, айрим жамоат транспортлари мазкур масофани 2 соатда, ҳатто 3 соатда босиб ўтишга мажбур бўлган. Энг эътиборга лойиқ жиҳат — бу ҳолат автобуслар учун махсус ажратилган йўлаклар мавжуд бўлган Фарғона Йўли кўчасида ҳам кузатилган.
“Эрталаб соат 9:00 атрофида йўлга чиққанман. Фоод City бозори яқинидаги манзилимга етиб боришимга 2 соат вақт кетди. Автобусдаги йўловчиларнинг асаби чарчади. Нафақат мен, аксарият одам ишга кечикди,” — дейди йўловчилардан бири.
Ҳозирча тирбандлик сабаблари очиқланмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар