date

БМТ: Ғазо уруши даврида ёрдам ходимлари ўлими рекорд даражага чиқди

БМТ: Ғазо уруши даврида ёрдам ходимлари ўлими рекорд даражага чиқди

БМТ маълумотларига кўра, ўтган йили бутун дунё бўйлаб 383 нафар ёрдам ходими ҳалок бўлди. Бу 1997-йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич бўлиб, қурбонларнинг қарийб ярми Ғазо ва босиб олинган Фаластин ҳудудларига тўғри келади.

БМТнинг инсонпарварлик масалалари бўйича бош котиб ўринбосари Том Флетчер бундай ҳужумларни “халқаро ҳамжамиятнинг лоқайдлиги ва бефарқлигининг шармандали исботи” деб атади.

Ҳисоботда таъкидланишича, 2025-йилда Судан ҳудудида 36 нафар, Украинада эса 3 нафар ёрдам ходими ҳалок бўлган. Март ойида Ғазода юз берган бир воқеада Исроил ўқ отиши оқибатида 15 нафар фавқулодда хизмат ва ёрдам кўрсатиш ходими ҳалок бўлгани халқаро норозиликни келтириб чиқарган эди.

Исроил армияси апрель ойида ушбу ҳодисаларни “буйруқ бузилиши” билан изоҳлади ҳамда бир қатор раҳбарлик даражасидаги “касбий хатолар” учун қўмондонлардан бири лавозимидан олиниши билдирилган.

БМТ вакиллари вазиятни “фожиали” деб атамоқда. Уларнинг фикрича, ёрдам ходимларига қарши ҳужумлар камайиши ўрнига, аксинча, тобора кўпаймоқда ва халқаро ҳамжамиятнинг бефарқлиги жиддий ташвиш уйғотмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » БМТ: Ғазо уруши даврида ёрдам ходимлари ўлими рекорд даражага чиқди