Мирзиёев октябрда Брюсселда муҳим учрашув ўтказади

1 дақиқа ўқиш412
Мирзиёев октябрда Брюсселда муҳим учрашув ўтказади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев келаси ой Европага сафар қилиши кутилмоқда. Расмий маълумотларга кўра, давлат раҳбари 24 октябрь куни Бельгия пойтахти Брюсселда бўлади. Бу ҳақида Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта Шавкат Мирзиёевга йўллаган табрикномасида таъкидлаган.

Маълумотларга кўра, сафар давомида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда янги босқични белгилайдиган муҳим ҳужжат — Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланиши кутилмоқда.

Антониу Кошта ўз мактубида:
“Сиз билан 2025 йил 24 октябрь куни Брюсселда бўлиб ўтадиган учрашувни интиқлик билан кутаман. У ерда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш имкони пайдо бўлади”, — дея қайд этган.

Шунингдек, Европа кенгаши раҳбари ўтган апрель ойида Самарқандда бўлиб ўтган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” биринчи саммити ҳақида ҳам тўхталди. У ўша ташриф давомида ўзбек халқига хос самимийлик ва меҳмондўстликни ҳис этганини, бу воқеа унда ёрқин хотиралар қолдирганини таъкидлаган.

Шу тариқа, Брюсселдаги октябрь учрашуви нафақат сиёсий мулоқот, балки Европа ва Ўзбекистон муносабатларида янги саҳифа очиши кутилаётган муҳим воқеа сифатида баҳоланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?