Жорий йилнинг январь-июль ойларида умумий ҳисобда 8 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда АҚШга сафар қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси расмий маълумот берди.
Қўмитанинг маълум қилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан таққосланганда 996 нафарга ёки 14,3 фоизга кўпайган. Бу эса Ўзбекистонликларнинг АҚШга сафар қилишдаги қизиқиши ва саёҳат имкониятларига бўлган талабнинг ортганини кўрсатмоқда.
Жорий йилнинг 7 ойида АҚШга борган Ўзбекистон фуқароларининг сафар мақсадлари бўйича тақсимот қуйидагича:
-сайёҳлик мақсадида – 5683 нафар;
-қариндош ва яқинларини кўриш учун – 1978 нафар;
-ўқиш ва таълим олиш учун – 179 нафар;
-хизмат юзасидан иш сафари учун – 104 нафар;
-даволаниш мақсадида – 23 нафар.
Шу билан бирга, эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда қонуний қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган 39 нафар Ўзбекистон фуқароси ушбу давлатдан депортация қилингани ҳақида ҳам хабар берилган эди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!