Ўзбекистонда исломий банклар очилиши мумкин

1 дақиқа ўқиш880
Ўзбекистонда исломий банклар очилиши мумкин

Ўзбекистон молия бозорида янги бир йўналиш — исломий банкчилик тизимини жорий этиш масаласи кун тартибига чиқди. 16 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида мазкур масала муҳокама қилиниб, парламент аъзоларига махсус қонун лойиҳаси тақдим этилди.

Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиевнинг таъкидлашича, мамлакатда исломий банк фаолияти билан шуғулланиш учун алоҳида лицензия жорий этилиши режалаштирилган. Унга кўра, банклар мустақил равишда исломий банк сифатида иш бошлаши ёки мавжуд банк таркибида исломий хизмат кўрсатувчи махсус бўлим ташкил қилиши мумкин бўлади.

Лойиҳа орқали аҳоли ва бизнес субъектларига шариат қоидаларига мувофиқ молиявий хизматлар кўрсатиш имконияти яратилади. Мутасаддиларнинг фикрича, бу ташаббус банклар ўртасида рақобатни кучайтиради, бозорга янги инвесторларни жалб этади ҳамда молиявий хизматлар сифатини оширишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасида бир қатор ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Жумладан, Солиқ ва Фуқаролик кодекслари, шунингдек яна 8 та қонунга тегишли тузатишлар киритилади. Қонунчиликка “исломий банк”, “исломий молия стандартлари”, “инвестициявий депозит” каби янги тушунчалар қўшилиши белгиланган.

“Бу аҳоли ва тадбиркорлар учун мутлақо янги имкониятлар эшигини очади. Исломий банклар, исломий дарчалар ва микромолиявий ташкилотлар ташкил қилиниши орқали муқобил молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти кенгаяди. Шу билан бирга, бизнесни қўллаб-қувватлашнинг янги воситалари ишга тушади”, — деди Турдалиев.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2022 йилдаёқ ўндан ортиқ банкларда исломий дарчалар ташкил этиш бўйича ишлар бошланган эди. Давлат раҳбари ҳам ислом молияси жорий этилиши мамлакатга 5 миллиард доллар атрофида қўшимча ресурс жалб этиши ва молия бозорида рақобат муҳитини сезиларли даражада яхшилаши мумкинлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев ислом молиясига оид қонун лойиҳаси тайёрлангани ва у йил охирига қадар парламентга киритилиши режалаштирилганини маълум қилганди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?