7 436
Божхона декларациясини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тўлдириш хизмати жорий қилинди
Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона чегаралари орқали ҳаракатланадиган жисмоний шахслар учун 2013 йилда қўмита веб-сайти орқали йўловчи божхона декларацияларини тўлдириш ва чоп этиш хизмати жорий қилинган эди.
Яъни жисмоний шахслар декларацияни ПДФ форматида сайтдан кўчириб олишлари, унга тегишли маълумотларни электрон тарзда киритишлари мумкин. Маълумотларни киритиб бўлгач, декларациянинг тўғри тўлдирилганлигини унинг қуйи қисмида жойлашган “текшириш” тугмаси орқали текшириб кўриш имкони мавжуд. Агар хатолар аниқланса, уларни тузатгач, декларацияни А-5 форматдаги оддий қоғознинг мос равишда олд ва орқа томонига 2 нусхада чоп этиб, божхона постида тақдим этиш йўлга қўйилган. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизматига таяниб Кун.уз сайти маълум қилмоқда.
Эндиликда жисмоний шахслар ушбу хизматнинг янада такомиллашган шаклидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам фойдаланишлари мумкин:
ДБҚ веб-сайтидан фарқли ўлароқ, порталда тўлдирилган йўловчи божхона декларациясини идентификацион код билан биргаликда онлайн режимда олишлари ва А5 форматида қоғозга чоп этиб, божхона постида тақдим этишлари мумкин.
Шуни ёдда тутиш керакки, “Йўловчи божхона декларацияси”ни электрон тақдим этиш давлат интерактив хизматидан фойдаланиб онлайн тарзда тўлдириш учун “Internet Explorer” браузеридан фойдаланишлари ёки бошқа браузерлардан фойдаланган ҳолларда декларацияни компьютерга юклаб олиб тўлдириш учун “.pdf” форматини ўқий оладиган дастурлар (масалан, Adobe Acrobat Reader DC, Adobe Acrobat Pro, Foxit Reader ва бошқалар) ўрнатилган бўлиши лозим.
Натижада жисмоний шахслар божхона постларидаги баённомаларни тўлдириш устунларида навбат кутиш, ўзлари танлаган тилдаги бланкаларни излаш каби жузъий муаммоларга дуч келишмайди ҳамда уларнинг вақти тежалади.
Йўловчи божхона декларациясини электрон шаклда тўлдириш вақтида йўл қўйилган хато ва камчиликларни ўша вақтнинг ўзида тузатиш имконияти мавжуд. Божхона постларида қоғоз шаклида тўлдириш жараёнида эса хатоликка йўл қўйилса, яна янгидан тўлдиришга тўғри келиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”