
Ўзбекистон Пенсия жамғармаси матбуот хизмати фуқароларнинг меҳнат дафтарчасини рақамлаштириш бўйича кўп берилаётган саволларга қисқача жавоб берди. Хусусан, ҳозирда ишсиз бўлган фуқаролар ўз меҳнат дафтарчасини рақамлаштириш учун Бандлик ва камбағалликни қисқартириш бўлимларига, яъни туман бандлик бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.
Агар сиз ишлаётган бўлсангиз, ўз ташкилотингизнинг кадрлар бўлимига мурожаат қилиб, меҳнат дафтарчангиздаги маълумотларни “Ягона миллий меҳнат тизими”га (my.mehnat.uz) киритишни сўрашингиз лозим. Шу билан бирга, фуқаролар ўз маълумотларини мазкур сайт орқали мустақил равишда, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, жисмоний шахс сифатида тизимга кириб киритишлари мумкин.
Унга қўшимча тарзда, меҳнат дафтарчасини рақамлаштириш хизматлари Ўзбекистон фуқаролари учун мутлақо бепул экани таъкидланди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.