Ўзбекистонда иш вақтидан ташқари меҳнат учун 2 баробар ҳақ тўланади

1 дақиқа ўқиш1.1K
Ўзбекистонда иш вақтидан ташқари меҳнат учун 2 баробар ҳақ тўланади

Ўзбекистонда ортиқча иш соатлари учун ҳақ тўлаш тартиби янгича асосда белгилаб олинди. Президент томонидан имзоланган янги Қонун (ЎРҚ–1095, 2025 йил 11 ноябрь) меҳнат муносабатларини такомиллаштириш ва ишчи ҳуқуқларини мустаҳкамлашга қаратилган, деб хабар берди Norma.uz.

Ҳужжатга кўра, хусусий бандлик агентликларига янги имкониятлар яратилди — улар эндиликда касб ва хорижий тиллар бўйича ўқув курсларини ташкил қилиши, чет эл иш берувчилар билан ҳамкорлик қилиши ва депозитдан олинадиган фоиз даромадларини мустақил бошқариши мумкин бўлади.

Энг муҳим ўзгаришлардан бири — иш вақтидан ташқари меҳнатга оид чекловнинг бекор қилиниши. Илгари Меҳнат кодексида бу ҳолат йилига 120 соатдан ошмаслиги лозим деб белгиланган эди. Энди эса иш берувчи ва ходим ўртасида келишув асосида бу соатлар чекланмайди.

Қонунга мувофиқ, иш вақтидан ташқари меҳнат учун ҳақ қуйидагича белгиланган:
— дастлабки икки соат учун камида 1,5 баробар;
— икки соатдан ортиқ ишлаган тақдирда камида 2 баробар миқдорда маош тўланади.

Мутахассислар фикрича, бу ўзгаришлар меҳнат муносабатларини янада очиқ-ошкора қилиш, ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя этиш ҳамда хусусий бандлик тизими самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?