Беш йилда талабалар сони икки баробардан кўпайди

1 дақиқа ўқиш138
Беш йилда талабалар сони икки баробардан кўпайди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йилида Ўзбекистон олий таълим муассасаларига 381,7 мингдан зиёд талаба қабул қилинган. Бу рақам 2020/2021 йилга нисбатан 2,2 баробар кўпдир, деб хабар берди қўмита матбуот хизмати.

Жорий ўқув йилида қабул қилинганларнинг 196,7 минг нафари қизлар, 185 минг нафари эса ўғил болалардир. Демак, олий таълимда таҳсил олаётган қизлар сони йигитларникидан 12 минг нафарга кўп.

Ҳудудлар бўйича энг кўп талаба Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда — бу ерда 155,2 мингдан ортиқ ёшлар олий таълимда таҳсил олмоқда. Кейинги ўринларда Бухоро (31,5 минг), Тошкент вилояти (27 минг) ва Самарқанд (21,2 минг) вилоятлари жойлашган.

Энг кам кўрсаткич эса Сирдарё вилоятида қайд этилган — бу ерда ҳаммаси 5,3 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда. Шу билан бирга, Жиззах (6,3 минг), Навоий (9,2 минг) ва Андижон (12,5 минг) вилоятларида ҳам талабалар сони нисбатан кам.

Мутаҳассислар фикрича, сўнгги йилларда олий таълим муассасалари сонининг ошиши, қабул квоталарининг кенгайиши ва таълим имкониятларининг яхшиланиши ёшлар орасида олий таълимга бўлган қизиқишни сезиларли даражада кучайтирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?