Самарқанд ҳудуди 20 гектарга кенгаяди, янги массивлар барпо этилади

1 дақиқа ўқиш855
Самарқанд ҳудуди 20 гектарга кенгаяди, янги массивлар барпо этилади

Самарқанд янада улкан шаҳарга айланмоқда. Президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов маълумотига кўра, Оқдарё, Пайариқ, Пастдарғом, Тойлоқ ва Самарқанд туманларидан жами 17,5 минг гектар ер шаҳри ҳудудига қўшилади. Шу орқали аҳоли сони 604 мингдан 882 минг нафаргача ошиши кутиляпти.

Янгиланган шаҳар эҳтиёжини қондириш мақсадида учта йирик массив — «Ширин», «Темирйўл орти» ва «Қорасув-2»да 700 дан ортиқ кўп қаватли уйлар қурилиб, 300 мингдан зиёд аҳолига замонавий шароит яратилади.

Бу ҳудудларда мактаб, болалар боғчаси, шифохона, олийгоҳ, савдо ва бизнес марказлари, меҳмонхона, ресторан ҳамда дам олиш масканлари бунёд этилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, келаси йили 49 та вилоят ташкилоти «Ширин» массивига кўчирилади. Йил охиригача «Қорадарё» устидан ўтган 577 метрли кўприк фойдаланишга топширилиб, янги массивнинг марказ билан боғланиши енгиллашади.

Испаниялик инвесторлар билан ҳамкорликда ушбу уч массивнинг канализация тизими тўлиқ янгиланади. Юк ҳаракатини чеклаш мақсадида эса магистраль йўл бўйлаб 4 та логистика марказининг қурилиши режада.

Самарқанд шаҳарининг бу кенгайиши — аҳолиси тез ўсиб бораётган қадимий шаҳарни янада қулай, замонавий ва имкониятларга бой мегаполисга айлантиришга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?