date

Самарқанд ҳудуди кенгайиб, аҳоли сони сезиларли ортмоқда

Самарқанд ҳудуди кенгайиб, аҳоли сони сезиларли ортмоқда

Самарқанд шаҳри ҳудуди расман 17,5 минг гектарга кенгаймоқда. Президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов маълумотига кўра, Оқдарё, Пайариқ, Пастдарғом, Тойлоқ ва Самарқанд туманларининг қисмлари шаҳар таркибига қўшилиши натижасида аҳоли сони 604 мингдан 882 минг кишигача етади.

Аҳоли ўсиши ва шаҳар даромадининг кўпайиши ортидан замонавий уй-жойларга талабни қондириш мақсадида учта йирик массив танлаб олинган:

— “Ширин”да 180 минг аҳолига,

— “Темирйўл орти”да 100 минг аҳолига,

— “Қорасув-2”да 30 минг аҳолига мўлжалланган кўп қаватли уйлар барпо этiladi.

Бу ҳудудларда мактаб, боғча, олийгоҳ, шифохона, бизнес маркази, савдо мажмуалари ва кўнгилочар масканлар ҳам қурилади. Самарқанддаги 49 та вилоят ташкилоти келаси йили “Ширин” массивига кўчирилади. Шунингдек, йил охиригача “Қорадарё” устидан 577 метрли кўприк ишга туширилади.

Испаниялик инвесторлар билан ҳамкорликда ушбу учта массивда канализация тизими тўлиқ янгиланади.

Шаҳарга кирувчи юк машиналари оқимини камайтириш учун Оқдарё, Тойлоқ ва Самарқанд туманлари худудида магистраль йўл бўйлаб 4 та логистика маркази барпо этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Самарқанд ҳудуди кенгайиб, аҳоли сони сезиларли ортмоқда